Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фарзанд тарбиясида исмнинг аҳамияти

 
 

Ҳар бир киши турмуш қургандан кейин фарзандли бўлгиси келади. Бу фарзандни бозори ҳам баҳоси ҳам бўлмайди. Инсон фарзандли бўлгандан кейин унга чиройли исм қўйиб ақиқасини қилиб беришлик ҳар бир ота-онанинг вазифаси ҳисобланаби. Айниқсса оталар боласининг тарбияси билан алоҳида шуғулланиши кекакки чунки қиёматда оталар фарзандлардан сўралади. Биринчи ўринда фарзанди учун яхши она танлагандан кейин унга яхши бир исм қўйишлик ва қўйган исмидан келажакда ўзи ҳам боласи ҳам уялмаслиги лозимдир. Хозирги кунимизда баъзан одамлар болаларига қайсидир машҳур кишиларни исмини қўяётганини гувоҳи бўлиб қоламиз. Бу албатда яхши агар бизнинг динимизга ва миллатимизга тўғри келса. Агар тўғри келмаса, бунақа ишларни қилмаганимиз маъқул. Мисол учун ўғил болаларга “Раналдо”, “Месси” қизларга “Луиза”, “Клара” ва шунга ўхшаш исмлар бизлар учун бегона ва номуносибдир.

Пайғамбаримиз (сав) “Исмларнинг яхшиси Аллоҳнинг қули дегани (Абдуллоҳ, Абдураҳмон ва шунга ўхшаш) исмларнинг ростроғи “Ғайратли”, “Деҳқон” деганидир”, деб марҳамат қилгандар. Демак исм қўйишлик ҳам бизлар ва фарзандларимиз учун ва уларнинг тарбиясида жуда муҳим ўрин тутади. Бир киши ҳазрати Умар р.а ни олдиларига келиб фарзандини итоат қилмаётгадан шикоят қилади. Уни оқ қилмоқчи эканлигини айтган. Шунда боласи: “отам менга Қуръонни таълим бермаган, яхши исм қўймаган ва ҳалигача қулоғимга азон айттирмаган” деб айтади. Шунда ҳазрати Умар р.а “шўринг қурғур боланг сени оқ қилибдику” дейдилар. Шундай экан фарзанднинг келажаги учун яхши ва ўзига муносиб исм қўйишлик керак. Бундан ташқари болаларимизга қисқа ва ўзимизнинг миллатимизга хос бўлган исмларни қўйсак ҳам бўлади. Тарихда яшаб ўтган солиҳ кишиларнинг исмлари ва пайғамбарбарларнинг исмларини қўйишлик ҳам дуруст бўлади.  Арабистонда Муҳаммад исмли бир киши ўғирлик қилиб, қўлга тушади. Шунда дўкон эгаси уни қўйиб юборади. Сабабини сўраганда “Муҳаммад ўғирлик қилибди деган ном яхши эмас”  деб жавоб берган экан. Узун ва маъносиз исмлардан сақланмоғимиз керакки, бу ўзимиз, болаларимиз ва бошқалар учун айтишликка қийналишмастликлари учундир. Хитойда бир бола ўзининг узун исмидан фахрланар ва бошқалардан ўзини устун тутиб “мени исмим ҳаммманинг исмидан узун ва бошқаларда бунақа ном йўқ” деб мақтанар эди. Бир кун ҳовузга тушуб кетиб, чўкаётганини хабарини бериш учун уни исмини болалар ота онасига ҳарфма- ҳарф айтганларича бола чўкиб ўлибди. Ҳар бир бола ўз исмидан қониқиш ҳосил қилмоғи ва ота-онасидан катта бўлганда “нимага менга ёмон исм қўйдингиз” деб нолимасликлари учун ота-оналар фарзандларининг тарбиясига ва уларнинг исмларига аҳамият бериши лозимдир.

    Қодиров Усмон

Каттақўрғон тумани "ХЎЖА ЖАРРОҲ" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 22/10/2020 15:09;   Кўрилганлиги: 756
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/farzand-tarbiyasida-ismning-ahamiyati
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 05:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг