ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.
Ҳаё тақвосининг саидаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари тупроққа қўйилганига беш ой бўлганида ҳазрати Фотиманинг кўзи ёриди.[1] Муҳсин деб ном қўйилган бола кўп яшамади. Бу туғилиш ҳазрати Фотима учун жуда қимматга тушди. Туғруқ вақтида кўп қийналгани, боласи ҳам оламдан ўтгани онанинг аҳволини оғирлаштирди. Бир неча кун ётиб дам олганига қарамай ётоғидан тура олмади. Шаъбон ойи охирларкан, ҳаёти ҳам поёнига етиб бораётганини ҳис қилди. Зеро, бу оиладан биринчи бўлиб отасининг ёнига ўзи боришини биларди.[2] Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитганди. Аммо қачон, қайси кун, қайси соатда, қаердалигини билмасди.
«Фатавои Оламгирия»нинг муаллифи ким?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Савол: Яқинда масжид имомининг «Фатавои Оламгирия» китоби ҳанафий фиқҳининг энг мўътабар манбаларидан бири» деганини эшитиб қолдим. Бу китобнинг муаллифи ким? Бир танишим уни Ҳиндистоннинг узоқ йиллик ҳукмдори Аврангзеб Оламгир ёзганини айтиб қолди. Шу гапда жон борми? Негаки, давлат раҳбарининг фиқҳ бўйича китоб ёзганига унча ишонгим келмади.
Маҳмуд Ўринбоев
Наманган шаҳри
“ТАКФИР”га қўшилмаймиз ва унга қаршимиз!
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч нарса имоннинг аслидандир.“Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ажойиб жавоб (2-қисм)
Ажойиб жавоб! (1-қисм)
Хўп бу масалаку тушинарли, энди бунисига нима деб жавоб берасиз?
Афв этилган юртдошларимизда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч туйғулари пайдо бўлмоқда
Инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири – бу кечиримли бўлишдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар сизлар афв этсангиз, койимасангиз ва кечирсангиз, у ҳолда, албатта, Аллоҳ (ҳам сизларга нисбатан) мағфиратли ва раҳмлидир” (Тағобун сураси 14-оят). Демак, киши биродарини кечириши билан Аллоҳ таоло ҳам унинг гуноҳини кечирар экан.
Афв қилган бу дунёда инсонлар меҳр-муҳаббатига, охиратда эса улуғ неъматга ноил этади
Инсон зоти шундай яралган – баъзан шайтоннинг қутқусига учади, баъзан тўғри йўлдан тояди. Беайб – фақат Парвардигор. Аллоҳнинг бир исми – сифати Раҳмон, яна бири – Ғафур. Яъни раҳмли ва кечиримлидир. Инсонки, адашибди, йўлини бошқа томонга бурибди, аммо бир кун келиб унинг хато эканлигини англабдими, уни кечириш, тўғри йўлга қайтишига кўмак бериш бандаларига ҳам хос бўлмоғи лозим.
Олисларга саёҳат: Полшада ислом
Жойлашуви. Полша Марказий Европанинг шимолида жойлашган. Бу ер кенг текисликдан иборат бўлиб, қалин ўрмонзорлар, далалар ва ўтлоқлар оралиғида жуда кўп дарёлар оқади. Булардан энг серсувлари – Висла ва Одра. Шимолда пастқам қирғоқларни Болтиқ денгизининг сувлари ювиб туради, жанубда эса Карпат ва Судет ўрмонли тоғлари қад кўтарган.
ВАҚФ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Эзгу ва хайрли ишларга шошилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг соф эътиқоди ва юксак ахлоқ-одоби тақозо қиладиган бир хусусиятдир. Мусулмонлар бир-бирларига меҳр-оқибатли, бир-бирларини дўст тутадиган, ўзларига раво кўрган барча яхшиликларни диндош биродарларига ҳам илинадиган зотлар бўлиши Аллоҳ таоло буюрган ишлардан ҳисобланади. Улар яшайдиган жамиятда имконияти чекланмаган инсонлар меҳнат қилиш ҳуқуқига, чекланганлари эса яхши ҳаёт кечиришлари учун барча шарт-шароитлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Агар бу жамиятда бирор киши очликдан вафот этадиган бўлса, унинг гуноҳи бутун бир маҳалланинг зиммасига ёзилиши фиқҳий адабиётларда яққол кўрсатиб ўтилган.
Қийинчиликлар ортидан енгиллик келади
Мустақиллик Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматларидан бири. Мана шу неъмат орқали бизга диний ва миллий қадриятлар, урф-одат, анъана, маърифат, эрки ўз қўлида бўлиш каби имкониятлар берилган. Бу неъматларни ҳеч қачон унутмаслик, қадрига етиш, уни авайлаб-асраш, шукр қилиш унинг бардавом бўлиши омилидир. Зеро, Аллоҳ таоло “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман” (Иброҳим сураси, 7-оят), дея марҳамат қилиб, неъматларга шукр қилишга ундамоқда.
Тинчлик ва хотиржамжикни сўраш – инсонларнинг шарафли бурчларидандир!
Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатларнинг ривожланиши, тараққий топиши, жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига тинчлик ва хотиржамликка боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамликни Аллоҳ таолодан доимо сўраб дуо қилишни ўргатганлар.
Қисқа муддатдаги катта ўзгаришлар
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг
5-йўналиши: «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат» деб номланиб, мана шу асосда юртимизда кейинги йиллари бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.