Мақолалар

Қўл ювишнинг фазилатлари

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзининг илоҳий амрларини нозил қилиб, покланишда мўмин-мусулмонларга юз, қўл-оёқларни ювиш ва бошга масҳ тортишни буюрди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсаккача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)! Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангиз-у, (лекин) сув топмангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг! Аллоҳ сизларга бирор  қийинчилик(пайдо) қилишни раво кўрмайди, аксинча,  сизларни поклаш ва неъмат(лар)ини сизларга мукаммал беришни хоҳлайди, зора шукр қилсангиз” (Моида сураси, 6-оят).

 

Ёлғон ва миш-мишларга ишонманг!

Замон шу даражада ривожландики, уйида ўтирган исон бир зумда бутун дунё маълумотларига эга бўляпти. Маълумот алмашинуви ҳам шу қадар тезлашдики ,бугунги маълумот  эртага эски бўлишга улгуряпти. Албатта бу тезлашиш, маълумот алмашинувини интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Инсонлар томонидан интернет тармоқларига шу қадар маълумот ва янгиликлар қўйилиб борилаяпдики уни ўқиб улгуришни ўзи мушкул бўлиб қолди. Бир дақиқани ўзидаёқ нафақат юртимизда балки дунёда  бўлаётган хабарлар билан танишиш ёки бирор бир хабарни бошқаларга тарқатиш ҳач гап бўлмай қолди. Бу албатта инсонлар учун қулайлик бўлиб, ўзларига керак бўлган маълумотларни топиб , уни ўрганишида ҳамда , бирор бир  хабарни яқинларига етказишида ҳам вақт ва маблағларини тежайди. Лекин шуни яхши билишимиз керакки, қулайлик ва енгиллик бўлмиш бу интернетдан фойдаланишда ҳусусан ахборот  олиш ёки ахборот етказишда жуда эҳтиёткорона иш тутмоқлик керак.

 

Синов эмас, ундан ўтолмаслик ёмондир

Аллоҳ таоло Каломи шарифида инсонларни нималар билан синаши ва уларни қандай қабул қилиш кераклигини баён этади: Албатта, биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиздейдиган сабрли кишиларга хушхабур беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчидирлар” (Бақара сураси, 155-157 оятлар).

 

ИСЛОМДА ОММАВИЙ КАСАЛЛИКЛАР МУОЛАЖАСИ

Бугун дунёнинг бир ҳудудида пайдо бўлиб, 200 га яқин давлатларга тарқалиб улгурган оммавий касаллик “коронавирус”нинг хавфи ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Барча давлатлар эҳтиёт чорасини кўриб, ўз халқи, давлатини бу балодан сақлаб қолишга жуда катта аҳамият қаратмоқда. 

 

Интернетдан олинган нарса тўғри ва зарарсиз эканини билиш зарур (давоми)

Мутахассислар маълумотларига кўра, интернет орқали таркатиладиган компьютер ўйинларининг 49 фоизи сезиларли даражада зўравонлик ва ёвузлик кўринишига эга, 41 фоиз жангари (турли отишмалар ва портлашларга асосланган) ўйинларда эса ўйин қаҳрамони ўз максадига етишиш учун шундай зўравонлик ва ёвузлик содир этади. 17 фоиз ўйинларда ана шу зўравонлик ва ёвузликнинг ўзи бош максад ҳисобланади. Турли жанговар, менталитетимизга мос бўлмаган, баъзан қаҳрамонлик ваҳшийликка ўтиб кетадиган бу каби ўйинлар фарзандларимиз ахлоқий-эстетик тарбиясига тўғри таъсир кўрсата олади дея олмаймиз. Бир қарашда улар оддий ўйиндек кўрингани билан зўравонлик ғоялари, ёвузлик кайфиятини уйғотиши жуда кўп салбий окибатларга олиб келгани хусусида ҳаётий мисоллар кўплаб топилади.

 

МИССИОНЕРЛИК ТУШУНЧАСИ

Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.

 

Ўзбегимнинг жонкуяр шифокорлари

Бемор дардига шифо топишда албатта, тиббий мутахассис кўмагига муҳтож бўлади. Зеро бу Ислом динининг тавсиясидир. Аллоҳ таоло бандаларига берган неъматлар ичида  энг биринчи ўринда мустаҳкам имон турса, ундан кейинги иккинчи ўринда соғлик турар экан. Ислом соғликни Аллоҳ таоло бандага берган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр қилиши лозимлигини таъкидлайди. Имом Аҳмад Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилган: “Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин офиятчалик яхши нарса берилмаган”.

 

Муфтий ҳазратларининг мақолалари ҳаммамиз учун дастурул амалдир

Бугун бутун дунё аҳолисининг ўй-хаёли,  туриш-турмушини бир ваҳима - коронавирус ҳадиги чулғаб олган. Кексаю ёш, каттаю кичик, барча - тожсимон вирусга йўлиқмаслик чораларини кўряпти.

 

Донишманд халқимиз бу синовни Хақ таолонинг раҳмати ила енгиб ўтади

Мамлакатимиз аҳли оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бу коронавирус деган касаллик жаҳоннинг 190 дан зиёд давлатига кириб борди, 21 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу хасталикка чалинганлар сони Ўзбекистонда ҳам ўсиб бормоқда. Ушбу вируснинг янада тарқалиб кетмаслиги учун давлатимиз Раҳбарининг бевосита бошчилигида қатъий чоралар кўрилмоқда.

 

Интернетдан олинган нарса тўғри ва зарарсиз эканини билиш зарур (давоми)

Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ёшлар онгу шуурини интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоялаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

 

СОФ ИСЛОМ ҒОЯЛАРИНИНГ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРДА ТАЛҚИН ЭТИЛИШИ

Бугунги кунда ислом ниқоби остида ҳаракат қилаётган экстремистик ҳаракатларнинг инсон онги ва қалбини эгаллаш мақсадида ҳар кандай разил йўллардан фойдаланиш ҳоллари авж олаётганини афсус билан қайд этиш лозим.

 

Интернетдан олинган нарса тўғри ва зарарсиз эканини билиш зарур

Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг